20:28 / 24.07.2023
9297

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2,2 фоизга ошди 

Мамлакат аҳолиси сони 36 млн 373 мингга яқинлашди. 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этади. Бу қиймат 2022 йил мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган. 

Шундан:

- аёллар 18 066,0 минг киши;

- эркаклар 18 306,3 минг киши. 

Шунингдек, шаҳарларда 18 557,5 минг киши, қишлоқ жойларида 17 815,8 минг киши истиқомат қилади. 

Top