16:25 / 22.04.2021
10772

Лукашенко Путин билан учрашиш учун Москвага йўл олди

Лукашенко ва Путин Беларусь-Россия муносабатларини, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилади. Бундан ташқари, коронавирусга қарши курашиш ва транспорт қатновини тўлақонли тиклаш мавзусида суҳбатлашиш режалаштирилган.

Фото: Андрей Стасевич/БелТА/ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Москвага учиб кетди. Бу ҳақда "БелТА" агентлиги хабар берди.

Беларусь президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари музокарасининг асосий мавзуси иттифоқ борасида бўлади.

Шунингдек, Лукашенко ва Путин Беларусь-Россия муносабатларини, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилади. Бундан ташқари, коронавирусга қарши курашиш ва транспорт қатновини тўлақонли тиклаш мавзусида суҳбатлашиш режалаштирилган.

Лукашенко ва Путин халқаро мавзулар, минтақадаги вазиятни ҳам муҳокама қилади.

Россия ва Беларусь раҳбарларининг охирги учрашуви 22 февралда Сочида бўлиб ўтганди.

Top