09:00 / 05.07.2018
24185

Неймар жаҳон чемпионати давомида қанча вақтини майдонда ётиб ўтказгани ҳисоблаб чиқилди

Фото: РИА Новости/Алексей Мальгавко

RTS Sport портали Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар жаҳон чемпионати доирасидаги тўртта ўйин давомида 14 дақиқага яқин вақтини майдонда ётиб ўтказганини ҳисоблаб чиқди.

Жаҳон чемпионати бошланганидан буён энг кўп қўполлик айнан унга нисбатан ишлатилган – 23 марта. Қўполликлардан сўнг майдонга қулаган Неймар жами 13 дақиқаю 50 сония давомида чим устида ётган. Энг узун “танаффус” эса Мексикага қарши ўйинда бўлган – беш ярим дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Бразилия терма жамоаси чорак финалда Бельгия термасига қарши майдонга тушади. Ўйин Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top