04:11 / 29.06.2018
23955

ЖЧ-2018’да аввалги мусобақаларда кузатилмаган натижа қайд этилди

Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Панама Тунис терма жамоаси дарвозасига 1та гол киритишга муваффақ бўлди.

Бу Панама терма жамоасининг жорий мундиалдаги 2-голи ҳисобланади. 2-турда панамаликлар Англия терма жамоаси дарвозасига 1та гол (6:1) уришган эди. 

Шу тариқа, 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳар бир жамоа камида 2та гол уришга муваффақ бўлди. BBC берган маълумотга кўра, бу ҳолат жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор юз берди.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top