Жаҳон | 23:40 / 11.08.2025
625
1 дақиқада ўқилади

 Эрдўған: БМТ жиддий ислоҳотга муҳтож

Туркия раҳбари аъзо-давлатларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотини яна инсоният умидига айлантирадиган чоралар кўришга чақирди.

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллигига бағишланган тадбир иштирокчиларига мурожаат йўллади.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз олдига қўйган вазифаларни бажаришда давом этиши учун жиддий ислоҳот зарур. Кўплаб йиллар давомида Фаластин халқи чекаётган уқубатлар қаршисида барчамиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал адолатни тамсил этувчи платформа бўлиши учун масъулмиз”, - деди Туркия етакчиси.

У БМТнинг барча аъзоларини ташкилотга асос солинганлигининг 80 йиллиги билан табриклади.

Эрдўған БМТ ташкил этилган 1945 йилдан буён “глобал тинчлик ва хавфсизлик, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш” каби мақсадларни амалга оширишда сезиларли муваффақиятларга эришилганини таъкидлади.

Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз мурожаатида Туркия БМТнинг барча ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид