Жаҳон | 20:17 / 11.08.2025
857
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Аввалроқ Sydney Morning Herald газетаси Австралия Фаластин давлатини тан олишни режалаштирганини маълум қилганди.

Фото: Getty images

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс мамлакат ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Питерснинг сўзларига кўра, ҳукумат бу борада дастлабки қарорни қабул қилиб, 22-30 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида ўз позициясини маълум қилади.

Аввалроқ Sydney Morning Herald газетаси Австралия Фаластин давлатини тан олишни режалаштирганини маълум қилганди.

Нашр манбаларининг айтишича, Фаластин давлатини тан олиш қарори яқин келажакда қабул қилинади, расман эса сентябрда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида эълон қилинади.

Мавзуга оид